Юзма-юз 755 30.03.2019 15:31:29

Том Сасман: “Ҳукумат юристлар фаолиятини тартибга солса, унда ҳуқуқшунос мустақил ва эркин бўлолмайди”

Том Сасман: “Ҳукумат юристлар фаолиятини тартибга солса, унда ҳуқуқшунос мустақил ва эркин бўлолмайди”

Америка Юристлар Ассоциацияси (АЮА)нинг давлат ишлари бўйича директори билан суҳбат:

—Ташкилотингиз ҳақида сўзлаб берсангиз. Унинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
—АЮА Америка қўшма штатлари ҳуқуқшуносларининг профессионал ташкилоти бўлиб, икки мингдан ортиқ аъзони бирлаштирган. Менимча, бу жаҳондаги кучли ташкилот ҳисобланади. Негаки, давлат бошқаруви масалалари юрист билан давлат, маҳаллий ҳокимлик, конгресс, ижро органлари, шунингдек, халқаро миқёсда — сиёсий жабҳаларда ўзига хос жарчи, кўприк вазифасини ўтайди. Бошқармам ҳар хил кишилар ва лоббистлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатган. Вазифамиз АЮА томонидан ишлаб чиқилган ҳар қандай ҳужжатни тушунтириш, шарҳлашдан иборат. У қонун чиқарувчи юридик ташкилот ва биз ҳар кунлик адвокатура хизмати орқали уларнинг самарадорлигини қўллашга интиламиз.

— Сиз адвокат ва юристлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси борасида қандай иш ёки фаолият билан шуғулланасиз? Ушбу соҳада нималарга эришдингиз?
— Ассоциациямизнинг асосий вазифаларидан бири — ҳуқуқшунос касби мустақиллигини қўллаб-қувватлашдан иборат. Бу жуда муҳим. Ахир юристлар давлат ва мижоз ўртасидаги кўприк. Улар давлат миқёсида регламент қилинмайди. Ишимизнинг асосий қисми ҳуқуқ ичига кириш. Одамларга адвокат, суд, умуман, адлия тизимига кириши учун кўмак беришдир. Шу билан бирга, Ҳукумат агентлиги ҳисобланадиган Федерал Жамғарма ҳамкорлиги юридик хизматларини қўллаб-қувватлаш. У юрист хизматидан фойдаланишга маблағи йўқ фуқароларнинг харажатини қоплаб беради. Бу биз учун жуда муҳим. Негаки, жамият ўта мураккаб. Унинг аъзолари турли муаммоларга дуч келади. Шу маънода юрист ҳузурига “кириш” устувор масалалардан саналади. Бунинг устида эса биз ҳар йили ишлаймиз.

— Хабарингиз бор, айрим давлатларда ҳуқуқшунослар мустақил эмас. Улар фаолиятига айрим кучлар таъсир кўрсатган ҳолатлар ҳам кўп. Шуни инобатга олсак, АЮА исталган хорижий давлат, юрист, ёки дейлик, ўша ҳуқуқшунос фаолиятининг дахлсиз бўлишида ёрдам бера олган бирорта ташаббус билан чиққанми?
— АЮА нинг махсус “қонун ташаббуси қоидаси” бўлиб, У АҚШ ҳудудидан ташқарида кўмак беришга қаратилган. Асосий вазифаларидан бири юристлар Ассоциациясининг аналогларни тузиб, шу билан ҳуқуқшуносларга муайян мустақиллик тақдим этиш. Биз хорижий мамлакатлардаги давлат масалалари бўйича адвокат сифатида майдонга чиқмаймиз. Балки инсон ҳуқуқлари Марказлари билан мунтазам алоқада бўлиб, воқеалар юзасидан маълумот тўплаймиз. Бу бизга юристлар босим остида қолаётган ёки қолмаётганини билиш имконини беради. АҚШ тарихининг ўзида ҳам давлат қурилиши даврида айрим юристлар ҳукуматга қарши чиққан пайтлар бўлган. Бизда юрист мустақиллиги бўйича қатъий анъана шаклланган. Яъни “ҳуқуқшунос-мижоз” мулоқот-тандемини ҳукумат тақиқлаб қўя олмайди.

— Хорижий давлатлар юристлари Сизнинг ташкилотингиз аъзолигига қабул қилиниши мумкинми? Сизда бундай ҳуқуқшуносларни ўқитиш дастурлари борми?
— Ҳа, улар ташкилотимизга аъзо бўла олади. Бироқ янада эътиболиси шуки, улар АҚШнинг маълум бир штатларида ҳамкорлик қилиши ва амалиёт ўташи ҳам мумкин. Шундай қилиб, АҚШда юристларни ўқитиш тизими пухта ва кенг йўлга қўйилган. Бизнинг Халқаро Ҳуқуқ бўйича Бошқарма дунё бўйлаб турли дастурлар ўтказади. Улар ҳам АҚШ, ҳам бошқа хорижий давлатлар юристларига ўз малакасини ошириб, юридик таълимни давом эттириш имконини яратади.

— Сиз Марказий Осиё давлатлари ҳуқуқ тизими ҳақида эшитганмисиз? Ушбу ҳудудда ана шундай юристлар ассоциацияси ёки тараққий этган жамият тузиш учун нима қилиш керак? Бизга айниқса, Ўзбекистон бўйича билим ва фикрларингиз қизиқ.
— Ўзбекистон ҳақида билганларим кам. Лекин шу йил бошида Ўзбекистон адлия вазири АҚШга ташриф буюрганида у билан кўришдим. Марказий Осиё контекстини агар ягона “форма”деб олсак, менга Туркманистон, Қозоғистон ва Покистонда бўлиш насиб этди. Бу давлатларда тизим жуда мураккаб. Менда сизнинг давлатингиздаги ҳуқуқ тизими бўйича билимлар оз. Лекин шуни аниқ биламанки, Ўзбекистон қонун устуворлигини яхшилаш ва модернизация қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотларни олиб бормоқда. Шу маънода Ўзбекистон Республикаси адлия вазири билан ўтган музокараларда биз шаффофлик, давлатдан ахборот олиш, адвокатура, ҳукумат фаолиятига таъсир кўрсатувчи ва бошқа масалаларни муҳокама қилдик. Бу ҳамма давлатларда энг кўп эътибор қаратиладиган йўналиш ҳисобланади.

— Сизнинг Ассоциациянгизда бирор қийинчиликлар борми? Айни пайтда қандай масалалар устида бош қотирмоқдасиз?
— Очиғини айтсам, улар кўп. Давлат масалалари бўйича директор бўлган пайтимда АҚШ ҳукумати билан нормативларимизни амалга ошириш қийин кечди. Бу бугунги кундаги муаммо. Чунки ҳам Конгрессда, ҳам ижро ҳокимияти органларида ҳокимиятнинг тарихий институтларига нисбатан “ишончсизлик” ва талаб даражасидаги бўлмаган ҳурмат кузатилган. Шу боис бизга АҚШдан ташқарида қонун устуворлиги ҳақида гапириш мушкул. Ахир бу муаммо ўзимизда ҳам бор. Биз АҚШнинг ўзидаги қонун устуворлигига жалб этилганмиз ва уни қўллаб-қувватлаймиз. Жумладан, бизда ҳозирги Администрация билан иммиграция сиёсати, криминал адлия принциплари, инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган айрим соҳалар бўйича келишмовчиликлар бор. Уларга етарлича эътибор қаратилмаяпти.

— Ўзбекистон янги Президент раҳбарлигида дунёга “эшик очмоқда”. Қонун устуворлиги бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Қамоққа ҳукм қилинган журналистнинг юристлар ва жамият ёрдами билан озодиликка чиққан ҳолати кузатилди. Бу давлатмиздаги энг шов-шувли воқеалардан бири бўлди. Бу эса Ўзбекистон мамлакатда шаффофлик йўналишини таъминлаш ва қонун устуворлиги масаласида ислоҳотларга қўл урмоқда дегани. Саволим қуйидагича: Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида нималар дея оласиз?
— Энг аввало, оммавий ахборот воситалари ҳимояга олингани жуда яхши. Боиси улар жамият учун ахборот етказиб бериш манбаи, коррупцияга қарши, “қалқон”, демократия тамойилларини кучайтирувчи вазифасида намоён бўлади. Одамларнинг ҳукуматга бўлган ишончини қуради. Бир нарса аниқ, сиёсатчилар келади ва кетади. Сиёсат ўзраши мумкин. Аммо иккита нарса — ҳуқуқ тимизи мустақиллиги ва шаффофлик асос бўлиб қолаверади. Шулар орқали одамлар ҳукуматда нималар рўй бераётганидан ҳабардор бўлиб туради. Ўзбекистон суд тизими бўйича етарлича билимим йўқлиги учун сизга маслаҳат бера олмайман. Мен “Очиқ ҳукумат шарафига ҳамкорлик” ҳаракати сафида тураман. Ушбу ҳаракат доирасида Ўзбекистон амалга ошираётган ўзгариш ва ислоҳотларни кўраман. Тахминимча, ана шу жиҳатдаги эътибор ўзининг натижа ва мевасини беради. 

— Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга қарамай, ечимини кутаётган масалалар оз эмас. Хусусан, бизда Ўзбекистон юристлар Ассоциацияси билан оммавий ахборот воситалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўқ. Журналистларнинг юристлар билан коммуникация тизими яхши йўлга қўйилмаган. Бу муаммони бартараф этишнинг йўли қандай? Хусусан, Ассоциациянгиз ОАВ билан ўзаро алоқани мустаҳкамлаши учун қандай чораларни кўрмоқда?
— Яхши савол. Биринчи навбатда, журналистлар ёки юристларни ифода этадиган профессионал ташкилотлар бир-бири билан ўзаро чамбарчас ҳаракатда. АЮА доирасида журналист ва юристларни яқинлаштирадиган Коммуникацион форумлар мунтазам ўтказилади. Шунингдек, бирор ахборотни олмоқчи бўлиб ҳукумат томонидан босим объектига айланган ёки унга нисбатан иш очилган журналистлар манфаатларини ҳимоя қиладиган ҳуқуқшуносларимиз бор. Шундай пайтда улар бизга мурожаат этиб, ёрдам сўрайди. Бу эса ўзаро алоқа ўрнатиш учун айни муддао. Биз бир-биримизга керакмиз. Ҳозир учта нарсани рўёбга чиқаряпмиз. Биринчиси, давлат масалалари бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан АЮАнинг ҳамма аъзолари ўртасида коммуникация таъминланмоқда. Шу тариқа, мен зарурат туғилганда улардан ёрдам сўраб мурожаат қилишим мумкин. Бу “networking” дейилади. У якка тартибдаги юристларга ҳам асқатади. Иккинчиси — таълим. Юрист киришадиган исталган предмет, кунлик дастурларни ўрганиб, уни тушуниб, шарҳлаб бериши керак. Ва ниҳоят, норматив ҳужжатларни ишлаб чиқадиган орган ҳар душанба ва сешанба кунлари йиғилиш ўтказади. У кейинчалик Бошқармамиз ёки Ассоциациянинг бошқа бўлинмалари амалга оширадиган нормативларни ишлаб чиқади.

— АЮА — мустақил ассоциациями ва унга ким асос солган? Агар асосчиси бўлса, у сизга зиммангиздаги юмушларни қандай бажариш ва ишлаш кераклигини уқтира оладими?
— АЮА ташкил топганидан бери нодавлат ташкилот бўлиб келган. У айрим ўзига хос лойиҳалардан ташқари, ҳеч қачон ҳукумат томонидан молиялаштирилмаган. Баъзи мисолларни келтирсам. Ҳукуматдан олган энг йирик лойиҳамиз, бу АҚШ ҳудудидан ташқарида фаолият кўрсатадиган адвокатлар учун юридик ташаббуслар лойиҳаси эди. Ушбу мақсадлар учун маблағларнинг каттагина қисмини Давлат департаменти ҳамда халқаро тараққиёт Агентлиги ажратади. Биз ўз нашрларимизни сотиб, бошқа даромад манбаига эгамиз. Аммо тушумнинг аксарияти ҳар йили адвокатлар тўлайдиган бадал эвазига бўлади. 

— Бизда Адлия вазирлиги ҳузурида Адвокатлар палатаси деган ташкилот бор. Ҳар гал адвокат лицензия олганда аслида у вазирлик томонидан берилади. Шундан сўнг, у ҳукуматга, яъни Адлия вазирлигига қулоқ солиб иш тутиши керак. Саволим шуки, сизларда ҳам лицензия борми ва уни қаердан оласиз?
— Ҳар бир адвокат лицензияни Федерал ҳукумат эмас, ўзининг штатидан олади ва шу ердаги Олий суд юристларни тартибга солади. Бу жараёнга на ижро ҳокимияти, на адлия вазирлиги аралашади. Бундай тизим самарасиз. Чунки агарда мен бошқа штатда фаолият юритмоқчи бўлсам, фақатгина ўша штатда лицензияни олишим лозим. Одатда лицензиялаш тест сифатида ўтади, бироқ барибир барча Штатлар даражасида. Парадокс шундаки, мен ҳукуматни судга беришим мумкин, мижозим манфаатларини ҳукумат хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қила оламан. Шу билан бирга, мен лицензиям хавф остида тураётганидан хавотирланишим керак.
Биз ҳукумат билан ўзаро алоқанинг ҳар бир босқичида иштирок этамиз. Ўйлайманки, ҳукумат сизнинг лицензиянгизни тартибга солса, биз ўзимизни мустақил ва эркин ҳис эта олмаймиз. 

— Инсон тўғри йўналишда кетаётгани, ўз муаммосини қай тарзда ҳал этишни, юристга қандай қилиб ариза ёзишни билиши учун юристлар эмас, кенг оммага, АҚШ аҳолисига мўлжалланган давлат ўқув дастурларингиз борми? Одамлар ўз ҳақ-ҳуқуқларидан хабардор бўлиши учун бу муаммони қандай ечим топасиз?
— АЮАнинг ижтимоий таълим берадиган бўлинмалари бор. Улар кенг жамоатчиликка “инвестиция” киритади. Бу йўналишдаши ишларнинг анчагина қисми маҳаллий даражада, АЮА ва ҳукуматнинг маҳаллий бўлинмасида олиб борилади. Бундан кўзланган мақсад аҳолида юристлар фаолияти ҳақида тушунча ҳосил қилиш. Мен фаолиятим доирасида атайлаб тюрьмаларга борардим. Шунинг учун назаримда, кўпчилик юрист жамоатчиликни маърифатли қилиш муҳим, деб ҳисоблайди.

— Жавобларингиз учун раҳмат! Ассоциациянгизга омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Журналист Хуршид Далиев суҳбатлашди

Суҳбатнинг видео кўринишини ушбу манзилда томоша қилишингиз мумкин.


Америка юристлар асоциацияси Ўзбекистон-АҚШ

Мавзуга оид