Юзма-юз 1753 01.07.2019 14:49:13

“Ўлиб-тирилган” Хурмача...

“Ўлиб-тирилган” Хурмача...

Аброр Турсунов. Бу одамнинг исмидан кўра қиёфаси, образлари халқ орасида машҳур. “Кулол ва ҳурмача”даги мешқорин Ҳурмача, “Чинор остидаги дуэль” фильмида Парпи мўйлов, “Суюнчи”даги футбол ҳаками, “Абдуллажон”даги раис ҳайдовчиси, шунингдек, “Домла”, “Тартиб”, “Аёллар салтанати” сериалларидаги катта-кичик роллари билан ёдда қолган.

Бир муддат аввал Аброр Турсуновнинг вафот этгани билан боғлиқ ёлғон хабарлар тарқади. Шу кунларда эса ижтимоий тармоқларда актёрнинг оғир аҳволда қолгани ва ижтимоий ёрдамга мухтож экани ҳақидаги хабар муҳокама қилинди. Биз вазиятни ўрганиш баҳонасида актёрни студияга таклиф қилдик.хурма2.jpg- Тарқалганлар гапларнинг барчаси ёлғон. Уларга ишонманг. Ҳозир режиссёр талаби билан съёмкага тайёрланяпман. Бу воқеага анча бўлди.

Бир куни уйда ўтирсам эшик таққиллаб қолди. Очсам раҳбатли Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов турган экан. Ҳайрият, тирик экансан-ку, деб қолдилар. "Қани, юринг ичкарига киринг, гаплашамиз", дедим. 
–  Нима гап?, – десам. 
–  Мирзабек Холмедов Аброр Турсунов оламдан ўтди, деб қолди. Шунга келдим. Умринг узоқ бўлар экан, деди. 
Обид Юнус билан биргаликда “Чинор остида дуэль” кинофильмида бирга роль ўйнаганмиз. Мен ҳайдовчи, у ферма мудири. 
Интернетда мен ҳақимда тарқалган хабарлар ёлғон.
- Хафа бўлдингизми?
- Йўқ хафа бўлмадим. Қандайдир тушунмовчилик бўляпти.

- Сизни аҳволи оғир, ёрдамга муҳтож экан, деган хабарлар тарқалди. Ҳақиқатда шундайми?
–  Йўқ унга ишонманг. Худога шукур, уч нафар ўғлим бор. Ҳеч нарсага муҳтож эмасман. Моддий фаровонлигим яхши.

- Аброр Турсуновни охирги марта турли сериалларда кўрганмиз. Сўнгги вақт танаффус қилдингиз. Бунинг сабаби нимада?
–  Касал бўлдим. Инсультни бошдан ўтказдим. Қон томирларни алмаштирдим. Касал бўлсанг ҳам, ўлдига чиқариб юборишар экан.

–  Кўпгина роллар билан халқимизга танишсиз. “Чинор остидаги дуэль” фильмидаги мўйловли Парпи,  “Кулол ва хурмача”даги Хурмача шулар жумласидан. Айниқса,  Хурмача ролингиз образ даражасига кўтарилган. Шу ҳақда гапириб берсангиз.

– “Ўзбекфильм”да ишлаб юрган кезларим мазкур фильм сценарийсини қўлимга бериб, ўқиб чиқишимни сўради. Аслида мен Ҳасан, ё Ҳусанни ўйнашим керак эди. Лекин бир яқин дўстим сабабли Хурмачани ўйнаганман. Дўстимнинг башорати тўғри чиқди. Хурмача мени халққа танитди.  209277.jpg 209282.jpg - “Хурмача” болалигимизнинг энг севимли фильмларидан эди. Ҳозир ундай фильмлар деярли йўқ. Бунинг сабаби нимада, деб ўйлайсиз?
- Ҳар соҳанинг ўз мутахассиси бўлиши керак. Шундагина ҳамммаси яхши бўлади. Ҳозирги мутахассислар бармоқни сўриб-сўриб ёзишяпти. Яхши кино учун яхши сценарий керак. Унинг учун яхши билим керак. Ҳозирги киноларда бой-камбағал, мотив бир хил. Бошини кўриб, охири нима билан тугашини айтиб бера оласан. 



Мавзуга оид