Юзма-юз 949 17.06.2019 13:06:57

Миллатимиз тили ва маданиятини АҚШда тарғиб қилаётган ўзбек қизи

Миллатимиз тили ва маданиятини АҚШда тарғиб қилаётган ўзбек қизи

Дилноза Ҳосилова—Россиянинг Иванова шаҳрида туғилган, Смоленск гуманитар университетида таълим олган, илмга чанқоқлиги сабаб АҚШнинг Ваёминг штатига йўл олиб, маҳаллий университетда магистрлик даражасига эришган, кейинчалик Ваёминг университети ҳузуридаги Таълим коллежида саводхонлик тадқиқотлари бўйича докторлик унвонига сазовор бўлган, “Бешикдан қабргача илм изла” мақолини ҳаётий шиори деб биладиган ўзбек қизи.
46082772_10217484167837511_7592593767975092224_n.jpg У ўзбек тили ва  бой маданий меросини АҚШнинг табиати бетакрор, номига ҳам шунга хамоҳанг “водию-тоғлар ўлкаси”-  Ваёминг штатида тарғиб этяпти. Дилноза илмий тадқиқотчи, маданият фаоли, Ўрта осиё талабалари асоциациясининг президентидир.  Дилноза Ҳосилова “Таълимдан ташқари таълим” лойиҳаси доирасида “Жаҳон тиллари ва маданияти” марказига асос солди. Марказда 15га яқин хорижий тиллар ҳамда шу халқ маданияти ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб борилади. Айниқса, марказда маҳаллий аҳоли томонидан ўзбек тили, маданияти ва тарихига катта қизиқиш билдиришмоқда, дейди суҳбатдош.
53617042_10218410644238842_2247934325938978816_n.jpg Дилноза интилиши, билими ва ташаббускорлиги сабаб 2014 йилда “Энг яхши талаба” деб эътироф этилган. Ундан ташқари яна кўплаб ютуқларни қўлган киритган. Фаол ва ташаббускор Дилнозани Ваёмингда рамзий маънода “Ўзбекистон элчиси”, деб билишади. Уни тез-тез ОАВга чақиришади, у ҳақида ёзишади. 
58381064_10218793264284104_4958547774820843520_o.jpg “Юзма-юз” лойиҳасида ватанимиз номини АҚШга танитишга интилаётган ўзбек қизи Дилноза Ҳосилова билан суҳбатлашиб, қизиқишлари, орзу-истаклари  ва бугунги лойиҳалари ҳақида суҳбатлашдик.

СУҲБАТНИ БАТАФСИЛ ТОМОША ҚИЛИНГ.


Мавзуга оид