Жаҳон 254 13.05.2019 08:39:15

Брюсселда одамлар иқлим ҳимояси учун намойишга чиқди

Брюсселда одамлар иқлим ҳимояси учун намойишга чиқди

Бельгия пойтахти Брюсселда минглаб одам Европа парламентига сайловларга икки ҳафта қолганда иқлим ўзгариши ва ижтимоий адолат юзасидан чоралар қабул қилишни сўраб кўчаларга чиқишди, дея хабар беради Le Figaro.

Полиция тақдим қилган ҳисоб-китобларга кўра, намойишда қарийб 15 минг киши иштирок этган. Ташкилотчиларнинг айтишича, улар сони 17 мингтага етганди.

Ўз навбатида, полиция бир неча киши “огоҳлантириш мақсадида” ушланганини маълум қилган. Чунки жараён бошланишидан олдин уларда ойнани синдиришда ишлатиладиган анжомлар борлиги аниқланган.

“Биз одамларда мотивация кучли эканини кўриб турибмиз. Бу бизни навбатдаги юришни амалга оширишга ундамоқда”, – дейди Бельгияда иқлим бўйича ёшлар ҳаракати вакили Аделаида Шарлье.

Иқлим масаласи бўйича биринчи юриш ўтган йили декабрда ўтказилган бўлиб, унда 65 минг киши қатнашган. Бу — иқлим бўйича Польшада бир ҳафта олдин ташкиллаштирилиши лозим бўлган конференция фонида юз берган. Шундан сўнг, жорий йил январда тахминан 70 минг одам намойишга сафарбар қилинди.


Брюссель намойиш