Жаҳон 421 13.05.2019 08:38:19

Ҳар йили миллионлаб денгиз қушлари пластик сабаб нобуд бўлмоқда

Ҳар йили миллионлаб денгиз қушлари пластик сабаб нобуд бўлмоқда

Пластик идишларнинг сувга ташланиши сабаб ҳар йили миллионлаб денгиз қушлари нобуд бўлмоқда. Маълумотларга кўра, пластик бўлакларини деярли 90% қуш ютиб юборади.

Бу ҳақида БМТнинг атроф-муҳит тўғрисидаги дастурида маълумот берилган. Ҳар йили 300 миллион тоннадан ортиқ пластик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Унинг 8 миллиони дунё океанига оқиб тушади. Қушлар пластикни емак ўрнида билиб, ютиб юборади. Ўткир учли пластиклар қушларнинг шу заҳотиёқ ўлимига сабаб бўлади. Бироқ аксар ҳолларда қушлар очликдан қирилиб кетади. Чунки пластик идишлар таъсирида қушлар ўзини тўқ ҳис қилади. Маҳсулотлар таркибидаги захарли моддалар эса қушлар учун қўшимча хавф туғдиради.

Қушлар қирилишининг яна бир сабаби – сувга ташланган тўрлар. Унга илиниб қолган қушлар ё ундан чиқа олмайди ёхуд бошқа жониворларга ем бўлади.
Маълумотларга кўра, пластик бўлакларини деярли 90% қуш ютиб юборади. Ҳисоб-китобларга кўра, 2050 йилда мазкур кўрсаткич 99%га етади.

БМТнинг атроф-муҳит бўйича дастури ўлим кўрсаткичларини пасайтириш юзасидан кучларни бирлаштириш ташаббуси билан чиқди. Бунинг учун мутахассислар пластик идишлардан фойдаланишни чеклаш таклиф этяпти. Шунингдек дарё ва денгиз бўйларининг пластик билан ифлосланишига қарши курашиш лозим.


Мавзуга оид