Жаҳон 215 11.05.2019 14:01:18

Хитой покистонлик аёллар савдоси билан шуғулланганини рад этди

Хитой покистонлик аёллар савдоси билан шуғулланганини рад этди

10 майда Хитойнинг Покистондаги элчихонаси покистонлик аёл фуқароларнинг Чин юртида эҳтимолий савдоси ҳолатлари юзасидан расмий баёнот берди.

Dunya News покистон телеканали хабарига кўра, хитой элчихонаси баёнотида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мамлакатда одам савдоси ёки аъзолари билан савдо қилиш ҳолатлари борлигини тасдиқлайдиган далиллар аниқланмагани айтилади. Шунга қарамай, элчихона Пекиндан Покистонга ушбу давлат ҳамкасблари билан биргаликда суриштирув олиб бориш учун бир гуруҳ экспертлар жўнаб кетганини маълум қилди. Агарда ушбу жиноят факти ўз исботини топса, Хитой томони айбдорларни жазолаш бўйича барча чораларни кўришни ўз зиммасига олди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда покистонлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари хитойлик ва уларнинг ҳамтовоқлари деб тахмин қилинаётган бир гуруҳ покистонликларни қўлга олди. Тергов уларни Хитойда фоҳишалик қилиш учун покистонлик аёллар савдоси билан шуғулланганликда гумон қилмоқда. Жабрланганларнинг берган маълумотига таянган покистонлик терговчилар фикрича, жиноий гуруҳ покистонлик ва хитойликларнинг турмуш қуришини ташкиллаштирган. Шундан сўнг, аёлларни Чин юртида фоҳишалик билан шуғулланишга куч ишлатиб мажбурлаб келган.


Хитой аёллар савдоси

Мавзуга оид