Жаҳон 320 11.05.2019 11:46:29

Буюк Британия ЕИ таркибида қолади...ми?

Буюк Британия ЕИ таркибида қолади...ми?

Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск Brexit нинг бекор қилиниш эҳтимоли ҳали ҳам борлигини айтди. У «La Vanguardia» испан нашрига берган интервьюсида бу масалага ҳам тўхталиб ўтган.
Амалдорнинг айтишича, Буюк Британия Европа Иттифоқи таркибидан чиқиб кетмаслик эҳтимоли 20-30 фоизга тенг. Д.Тускнинг таъкидлашича, бу рақам аслида кам эмас.

“Буюк Британиянинг Европа Иттифоқини тарк этиши Brexit промоутерлари тасаввур қилгандан фарқ қилиши вақт ўтавергани сари ойдинлашиб бормоқда. Мен таслим бўлиши учун ҳеч қандай сабабни кўрмаяпман”, — деган Европа кенгаши раҳбари.

У Brexit масаласида шошилишга ҳожат йўқлигини таъкидлаган.

Бундан аввал Times нашри Тереза Мэй Буюк Британия бош вазири лавозимида яна қанча муддат бўлиб туришидан хабар топганди.


Дональд Туск Буюк Британия Brexit