Жаҳон 765 11.05.2019 11:41:39

“Россияга поезд қатнайверади, бироқ юрмаса ҳам майли”

“Россияга поезд қатнайверади, бироқ юрмаса ҳам майли”

Украина инфраструктура вазири Владимир Омелян Украинанинг Россия билан темирйўл алоқаси “ўз-ўзидан тўхтатилиши”ни маълум қилди. Унинг айтишича, йўловчи поезди қатновини тақиқлаш қонунчилик даражасигача кўтарилмаса керак. “Мен бу борада сиёсий қарор қабул қилиниши (шундай бўлса-да, биз уни қўллаб-қувватлаймиз) ни кўрмаяпман”, — деган вазир LIGA.net украин агентлигига.

Жаноб Омельян сўзларига кўра, айни пайтда Россияга қатновлар камаймоқда. “Ўтган йили Украина тарихида илк бор темирйўл транспорти орқали Россия эмас Европа Итифоқи давлатларига қатнов кўп бўлди. Шунинг учун Россия Федерациясига поездлар сонининг қисқариши табиий. Ҳавога юришдан ҳеч қандай мантиқ йўқ”, — дея қўшимча қилди вазир.

2018 йил август ойида Украина Россия билан темирйўл орқали алоқани тўхтатиш бўйича  лойиҳа ишлаб чиққан эди. Шу билан бирга, расмий Киев рус юкларининг мамлакат ҳудудидан транзит қилинишини блоклаб қўйиш ниятида эмаслигини маълум қилган. Жорий йил февралдан эса Украина Россияга поездлар сонини қисқартирди.


Украина- Россия поезд