Жаҳон 138 04.04.2019 10:47:19

ЕИ Лондонга Brexit муҳокамаси учун муҳлат бермоқчи эмас

ЕИ Лондонга Brexit муҳокамаси учун муҳлат бермоқчи эмас

ЕИ комиссияси раиси Жан-Клод Юнкернинг айтишича, ЕИ Лондонга Brexit  муҳокамаси учун муҳлат бермайди, бу ҳақида Reuters хабар беряпти.

Унинг сўзларига кўра, 12 апрель Британия палаталарининг Brexit бўйича якуний қарорга келиши учун сўнгги муддат. “Бундай имконият бошқа берилмайди”,  дейди Юнкер. Унинг сўзларига кўра, агар воқелар шу тарзда ривожланаверса, келишувсиз Brexit амалга ошиши мумкин.

2 апрел куни Британия бош вазири Тереза Мэй Европа иттифоқидан Brexitга оид келишувни тасдиқлаш юзасидан муҳокамалар учун муҳлат сўрашини таъкидлаган эди.


brexit ЕИ