Жаҳон 964 04.04.2019 10:21:53

Туркия Россия ракеталари харидига доир АҚШга таклиф билан чиқди

Туркия Россия ракеталари харидига доир АҚШга таклиф билан чиқди

Туркия Россиянинг С-400 ракеталарини харид қилиши муносабати билан АҚШга таклиф билан чиқди. Унга кўра, ташкил этилажак махсус техник ишчи гуруҳ С-400 ракета мудофаа тизими АҚШ ёки НАТО ҳарбий анжомлари ёхуд жиҳозларига хавфли эмаслигини ўрганиши керак. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли баёнот берди, деб хабар бермоқда Рейтер агентлиги. 

АҚШ ва Туркия ҳукуматлари Анқаранинг Россиядан НАТО тизимлари билан мос бўлмаган С-400 ракета мажмуаларини харид қилишга қарори юзасидан келиша олмай келмоқда. Вашингтон ушбу харидлар АҚШнинг Туркияга нисбатан санкциялар жорий қилишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Бироқ, Туркия бошқа фикрда. 

“У НАТО тизимларига интеграция қилинмайди...шундай экан, биз Қўшма Штатлар билан Россия тизими F-35 ҳарбий учоқлари ёки НАТО тизимларига хавф туғдирмаслигини аниқлаш бўйича техник ишчи гуруҳни шакллантиришимиз мақбул бўларди”, - деган Туркия ташқи ишлар вазири Чавушўғли. 

Унинг фикрича, АҚШ маъмурияти ва Туркия ҳукумати Қўшма Штатлар Конгрессига Анқара нима учун С-400 ракета тизимларини харид қилиши кераклигини тушунтириб бериши лозим. 


АҚШ Туркия С-400 НАТО Чавушўғли

Мавзуга оид