Жаҳон 1249 04.04.2019 08:44:15

Америкалик аёл ўз уйида ўнлаб муҳожирларни мажбурий сақлаган

Америкалик аёл ўз уйида ўнлаб муҳожирларни мажбурий сақлаган

Американинг Иллинойс штатида инсонларни мажбурий меҳнат билан шуғулланишларига ундаган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Федерал қидирув бюроси унинг уйига махсус амалиёт ўтказганида 33 нафар гватемалалик муҳожирлар аниқланган. Уларнинг айримлари АҚШда қолишларига ёрдам бераётгани учун аёл буюрган ишларни бажариб, минглаб доллар қарзини узишга уринган. 

ФҚБ гумонланувчи айл Concepcion Malinek уйида тинтув ўтказган. Муҳожирлар оғир яшаш шароитларидан ташқари, уй бекаси уларнинг ҳар бир қадамини назорат қилганини билдиришган. Расмийларга кўра, уйда 19 нафар катта ёшли ва 14 нафар вояга етмаган бола яшаб келгани аниқланган. Мавжуд ҳужжатлар, улар 49 ёшли Ms. Malinek’дан қарздорлигини кўрсатади. 

ФҚБ ходимлари билан суҳбатлашган муҳожирларга кўра, АҚШ ва Гватемала фуқароси бўлган Ms. Malinek, уларнинг Чикагога келишлари учун авиачипталарни тўлаган ва улар АҚШ-Мексика чегарасини кесиб ўтганларидан сўнг, унинг уй манзилини беришларига рухсат берган. Муҳожирлар, унинг уйига етиб келганларида эса, Ms. Malinek уларга ёрдам бергани учун минглаб доллар қарздор эканликларини билдирган. 

Уй соҳибаси муҳожирлардан ижара пули, болага қараш ва фабрикага боришлари учун транспорт пули талаб қилган. Муҳожирларнинг аксарияти ертўлада ётган. Бундан ташқари, тинтув вақтида сохта резидент карталари ҳам аниқланган. 

Шу билан бирга, Ms. Malinek икки муҳожирни хавфли ишларни бажаришга мажбурлагани сабабли, икки ҳолат бўйича 40 йиллик муддатга озодликдан маҳрум қилиши мумкин. 

АҚШ суди судьяси Jeffrey Cole Ms. Malinek’ни тўловсиз қамоққа олишга қарор чиқарган. 


АҚШ Иллинойс мажбурий меҳнат

Мавзуга оид