Жаҳон 1093 03.04.2019 20:01:04

АҚШ махфий хизмати Трамп қароргоҳида хитойлик аёлни қўлга олди. У жосус бўлиши мумкин

АҚШ махфий хизмати Трамп қароргоҳида хитойлик аёлни қўлга олди. У жосус бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Флорида штатидаги Mar-a-Lago қароргоҳи назорат-ўтказиш пунктидан ўтган хитойлик аёлни ушлади, деб хабар бермоқда “Рейтер” агентлиги. У хотирасида “malicious” (зарарли) дастур бўлган мосламани чекланган ҳудудга олиб кириш учун расмийларга ёлғон сўзлаган.

Махфий хизмат тақдим этган ҳужжатларга биноан, Yujing Zhang Mar-a-Lago қароргоҳига ташриф буюрганларни текширувдан ўтказаётган махфий хизмат ходими ёнига келган.

Zhang иккита Хитой паспортини кўрсатган ва БМТ Хитой-Америка уюшмасининг тадбирига қатнашиш учун кирмоқчи эканини билдирган. Бироқ тадбирлар рўйхатида бундай анжуман йўқлиги аниқланган.

Шундан сўнг, уни махфий хизмат ходими сўроқ қилиб, ёнидаги сумкаси текширилганда, тўртта мобил телефон, ноутбук, ташқи хотира ва митти хотира мосламаси чиққан. Митти хотира ўрганилганда, унда зарарли дастур борлиги маълум бўлган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Geng Shuang Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида “бу воқеадан хабардор эмас”лигини таъкидлаган.


АҚШ Хитой Трамп

Мавзуга оид