Жаҳон 67 06.05.2019 08:29:09

«Шереметево»даги ҳалокатда қурбон бўлганлар орасида ўзбекистонликлар бўлмаган - ТИВ

«Шереметево»даги ҳалокатда қурбон бўлганлар орасида ўзбекистонликлар бўлмаган - ТИВ

Жорий йилнинг 5 май куни Москвадаги «Шереметево» аэропортига самолётнинг фавқулодда қўниши натижасида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар бермоқда.

Бу маълумотни тергов олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлимига тасдиқлаган.

Маълумот ўрнида: Москвадаги “Шереметьево” аэропортидан Мурманскка парвоз қилган SSJ-100 йўловчи самолёти ҳавода ёна бошлаган ва мазкур аэропортга фавқулодда қўнишни амалга оширган. Лайнердаги 37 нафар йўловчи тирик қолган, 41 киши ёнғин оқибатида ҳалок бўлган.

Айни пайтда ҳалокатга сабаб бўлган омилларни аниқлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари текширув ишларини олиб бормоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мазкур ҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирган эди.


Шереметево Россия

Мавзуга оид