Жаҳон 197 06.05.2019 06:33:15

Россияда ўзбекистонлик аёллар ис газидан заҳарланди

Россияда ўзбекистонлик аёллар ис газидан заҳарланди

Жорий йилнинг 4 майидан 5 майига ўтар кечаси Бошқирдистон Республикаси, Нуримонов туманида олтита аёл ис газидан заҳарланган. Уларнинг барчаси – хусусий уйда яшайдиган ва маҳаллий агрофирмада ишлайдиган Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумоти хабар бермоқда.  

Хабарни Бош консулхонага Бошқирдистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлади ва уларнинг барчаси Нуримонов тумани марказий касалахонасига ётқизилганини маълум қилган. Ташхис: ис газидан заҳарланишнинг ўртача даражаси.

“Соғлиқ учун ҳеч қандай хавфнинг йўқлиги туфайли барча заҳарланган аёлларга 6-май куни рухсат бериш режалаштирилмоқда”, - дейилади хабарда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатадики, Россиянинг Волга бўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудидаги ҳамюртларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-967-772-66-00.


Россия ис гази

Мавзуга оид