Жаҳон 352 03.04.2019 18:22:37

Ford Хитой автобозорида ўз улушини кескин яхшилаб олиш учун нималарни режалаштирмоқда?

Ford Хитой автобозорида ўз улушини кескин яхшилаб олиш учун нималарни режалаштирмоқда?

Ford Motor компанияси келаси 3 йилда Хитойда 30дан ортиқ моделни ишлаб чиқаришни режалаштирилмоқда. АҚШ автомобиль ишлаб чиқарувчисига кўра, уларнинг учдан бири электромобиллар бўлади. Компания шу йўл билан дунёнинг энг йирик автобозорида ўз улушини кескин яхшилаб олишни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш лозим, бундан аввалроқ, Ford Хитойда 2018-2025 йиллар оралиғида 50та янги ёки қайта ишланган автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишини билдирган эди. 3 апрелдаги баёнот эса, юқоридаги хабарга ойдинлик киритди.


Ford Хитой электромобиль

Мавзуга оид