Жаҳон 501 03.05.2019 13:10:08

Ким Чен Нам ўлимида айбланган аёл озодликка чиқарилди

Ким Чен Нам ўлимида айбланган аёл озодликка чиқарилди

Малайзия ҳукумати КХДР раҳбарининг акаси Ким Чен Намнинг қотиллигида айбланган Вьетнам фуқаросини озод қилди. Аёл даставвал, қасддан одам ўлдирганликда гумон қилинган. Сўнгра айблов қасддан зарар етказиш билан алмаштирилган эди. Оқибатда у 3 йил-у 4 ойга озодликдан маҳрум этилган эди. Жорий йилнинг март ойида қотилликда гумон қилинган яна бир аёл суд залининг ўзидан озодликка чиқарилган эди.

Маълумот учун, Ким Чен Нам 2017 йилнинг 13 февралида Куала-Лумпур аэропортидан касалхона томон ҳаракатланаётган тез ёрдам машинасида ҳалок бўлган эди. Ўлимидан аввал у нотаниш одамнинг юзига суюқлик сепиб юборганини айта олганди, холос.

Аниқланишича, қотиллик Малайзияда ишлаб чиқарилган VX Nerve Agent – асабни фалажловчи восита ёрдамида амалга оширилган. Одамнинг ҳаётига зомин бўлиш учун унинг 10 миллиграми кифоя қилади.

Вьетнамлик аёлнинг сўзларига кўра, у ҳажвий телешоуда қатнашяпман деб ўйлаган ҳамда вафот этган инсоннинг ким экани ҳақида тасаввурга эга бўлмаган. Бу “ҳазили” учун аёлга 90 доллар тўлашган.


Ветнам қотиллик