Жаҳон 770 03.04.2019 14:39:43

АҚШда Республикачилар партияси раҳбарларидан бири порахўрликда айбланди

АҚШда Республикачилар партияси раҳбарларидан бири порахўрликда айбланди

АҚШнинг Шимолий Каролина штати Республикачилар партияси раҳбари Роберт “Робин” Ҳайэсни порахўрлик ва коррупцияда айбдор деб топди. Бундан ташқари, икки тадбиркор ва партиянинг штатдаги расмийларидан яна бири ҳам у билан бирга айбланган. Бу ҳақда АҚШ адлия департаментига таянган ҳолда “Рейтер” хабар қилмоқда.

73 ёшли Ҳайэс фирибгарлик ҳаракатларини содир этиш учун тил бириктириш, пора олиш ва Федерал қидирув бюросига ёлғон кўрсатма беришда айбланган.

У Global Bankers Insurance Group компаниясининг учта суғурта ижроси билан айни компанияни назорат қилган штат суғурта расмийсига пора бериш мақсадида тил бириктирган. Уч ижрочига нисбатан ҳам ҳукм ўқилган.

Жиноят ишига кўра, улар суғурта комиссионерига қайта сайланиши учун 1,5 млн доллар сарфлаши мумкинликларини билдиришган. Бундан ташқари, Ҳайэс штат республикачилар партиясидан суғурта расмийси ташвиқоти учун 250 минг доллар ажратган.

Номи ошкор қилинмаётган суғурта расмийси эса, унга пора беришга уринаётганлари ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилган.

Конгресснинг собиқ аъзоси бўлган Ҳайэс штат партиясига 2011-2013 йилларда етакчилик қилган. Шундан сўнг, 2016 йилда ҳам партиянинг штатдаги шўъбасига раҳбарлик учун сайловда ғалаба қозонган.

Порахўрлик билан боғлиқ воқеадан сўнг, у вазифасидан истеъфо беришини маълум қилди.

Унинг адвокатлари ҳамда Республикачилар партияси ушбу иш билан боғлиқ изоҳ бермаган.


АҚШ порахўрлик коррупция

Мавзуга оид