Жаҳон 271 30.04.2019 17:17:00

Польша Россиянинг “ифлос” нефти касрига қолди

Польша Россиянинг “ифлос” нефти касрига қолди

Польша ўзининг иккита нефтни қайта ишлаш заводи нормал ҳолатда ишлашини таъминлаш учун авариявий нефть захирасини ишга солишига тўғри келди. Бу “Дўстлик” нефть қувури орқали рус хомашёси транзити тўхтатилгандан кейин рўй берди, дея ҳабар тарқатди Халқаро энергетика агентлигига асоссланиб Platts.

Шунингдек, Россиянинг “ифлос” нефти муаамосига дучор бўлган бошқа давлатлардан биронтаси ўзининг аварияли захирасини ишлатиши ҳақида ҳали маълум қилмаган.

“Дўстлик” нефть қувури орқали Россиядан Белоруссияга ўтаётган нефть сифати бўйича муаммо 19 апрелда маълум бўлди. Аниқланишича, “қора олтин”да хлоридлар миқдори сезиларли даражада ошган. Россия томон ушбу муаммони қисқа муддатларда бартараф этишга ваъда берган.
Ифлосланиш манбаи Самара — Унеча ҳудудида аниқланган. “Транснефть” компанияси ифлосланиш атайин уюштирилганини маълум қилган. Мазкур нохуш ҳодиса юзасидан махсус комиссия текширув ўтказмоқда.

Хомашё сифатининг пасайиши оқибатида Европанинг бошқа давлатларига транзит вазифасини ўтайдиган Польша ва Украина 24 ва 25 апрелдан нефть қабул қилишни тўхтатди. 29 апрель куни эса рус томон Беларусга “тоза” хомашёни етказиб беришни бошлашган.


Польша-Россия нефть қувури

Мавзуга оид