Жаҳон 638 30.04.2019 15:19:16

Хитойда Канада фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинди

Хитойда Канада фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинди

Хитой суди Канада фуқаросини наркотик моддалар ишлаб чиқаргани ва савдоси билан шуғуллангани учун унга ўлим жазосини тайинлади, дея хабар беради Global Times.

Гуандун провинцияси суди канадалик фуқаро хитойлик маҳаллий одамлар билан наркотик моддалар савдосини бошқарган, деган хулосага келган. Шунингдек, Мексика ва АҚШ фуқаролари турли муддатга қамалган.

Бундан аввал Канада фуқароси наркотиклар контрабандаси туфайли 2018 йили Хитойда 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Декабрь ойининг охирида чиққан ушбу ҳукм кейинчалик ўлим жазосига алмаштирилган. Негаки, хитойлик адолат пешволари наздида ушбу жазо жуда “мурувватли” бўлган.


Хитой суди

Мавзуга оид