Жаҳон 278 26.04.2019 16:34:54

Венгрия ҳукумати қочоқларга озиқ-овқат беришдан бош тортяпти

Венгрия ҳукумати қочоқларга озиқ-овқат беришдан бош тортяпти

Венгрия ҳукумати қочоқлар ҳамда чегара транзит ҳудудларида қўлга тушганларга озиқ-оқват беришдан бош тортяпти. Бу ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларга таянган ҳолда The Guardian нашри хабар беряпти.

Мазкур сиёсат Инсон ҳуқуқлари бўйича Хельсинки қўмитаси томонидан “21 асрда Европада инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши” дея таърифланмоқда. Шунингдек, баёнотда хатти-ҳаракатнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига зид экани ҳам айтилмоқда.

Жорий йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг аралашувидан сўнг ҳукумат 13 нафар инсонга озиқ-овқат тарқатди. Мазкур қарор чиққунга қадар одамлар беш кунлаб овқатсиз ўтирганлари тўғрисида маълумотлар бор.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан мигрантларга қарши сиёсий дастурни илгари сурди. У 2015 йилда Сербия билан чегарада девор қуришни буюрди.
Бироқ вазир вакили Золтан Ковачнинг сўзларига кўра, транзит ҳудудда қонуний тарзда бўлиб турганларга мунтазам равишда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериляпти. “Венгрия ҳукумати ҳақиқатан ҳам ҳаётига хавф солаётган қочоқларга бошпана бера олади. Ишни мана шунга ойдинлик киритишдан бошлаймиз”, - дейди Ковач.

Маълумот учун, 2018 йилда Венгрия 349 нафар қочоқни қабул қилган. Уларнинг аксарияти, Афғонистон, Сурия ҳамда Ироқ фуқароларидир.


Венгрия қочоқлар