Жаҳон 809 02.04.2019 13:17:53

Янги қонун лойиҳаси 2 млн ноқонуний муҳожир фуқаролик олишига имкон берадими?

Янги қонун лойиҳаси 2 млн ноқонуний муҳожир фуқаролик олишига имкон берадими?

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг демократлари миграция қоонун лойиҳасини илшгари суришмоқда. Агар у қабул қилинса, 2 млн.дан ортиқ ноқонуний муҳожир АҚШ фуқаролигини олиш учун ариза топшира олади.

Ушбу меъёр қабул қилинса, АҚШда муваққат муҳофаза мақомига (TPS) эга бўлган шахсларгагина жорий этилади, деб ёзади ForumDaily. The Dream and Promise Act деб номланган лойиҳа Қўшма Штатларга болалари воситасида кириб келган ва депортация қилинишидан TPS мақоми тўхтатиб турадиган шахсларга грин-кард олиш имконини беради.

Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси қонун лойиҳаси хусусида эълон қилар экан, 1986 йили муҳожирлар учун амнистия ҳужжатини имзолаган президент Рональд Рейганни ёдга олган. Пелосига кўра, узоқ йиллар давомида АҚШда яшаган муҳожирларга фуқаролик бериш муҳим масаладир.

Ҳужжат қабул қилинса, фуқаролик “орзуси”даги шахслар 10 йиллик грин-картага умид қилишлари мумкин. Бунинг учун, улар АҚШга 17 ёки ундан кичик ёшда кириб келган ва камида 4 йилдан буён истиқомат қилаётган бўлишлари керак. Улар коллежда камида 2 йил таълим олишгач, ўрта мактабни тамомлашса, ҳарбий хизматни ўташса ёхуд АҚШда 3 йил ишлаганларидан сўнг, ҳужжат топшира олади.

Озодликдан маҳрум қилинган, бир йилдан кўп озодликдан маҳрум этишга сабаб бўлувчи жиноятлар содир этган, 90 кундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этишга олиб келадиган учта ёки ундан кўп жиноятни содир этган муҳожирлар бу ҳуқуқдан фойдалана олмайди.

Таъкидлаш ўринлики, гарчи Вакиллар палатаси демократлар назоратида бўлса-да, аксарияти республикачилар бўлган Сенатда қаршиликка учраши мумкин. Бундан ташқари, 2020 йилги президентлик сайловларидан аввал президент Трамп ҳам осонликча рози бўлмаслиги аниқ.


АҚШ иммиграция Грин Карта

Мавзуга оид