Жаҳон 631 01.04.2019 19:53:58

БМТда иқлим ўзгаришига доир янги ҳисобот эълон қилинди

БМТда иқлим ўзгаришига доир янги ҳисобот эълон қилинди

2018 йилда Курраи-заминнинг 62 миллион фуқароси у ёки бу даражада фавқулодда об-ҳаво шароитидан азият чеккан. Уларнинг аксарияти сув тошқинларидан жабрланган. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва Бош Ассамблея раиси Мария Фернанда Эспиноса ўтказган қўшма матбуот анжуманида билдиришди.

Бутунжаҳон метеорология ташкилоти ҳисоботида таъкидланишича,

«Биз фавқулодда об-ҳаво шароитларининг фожиали оқибатларига тобора кўпроқ дуч келмоқдамиз. Ўтган йили биригина АҚШнинг ўзида иқлим ўзгариши билан боғлиқ 14та табиий офатга гувоҳ бўлдик. У мамлакатга миллиардлаб доллар зарар келтирди. Жами йўқотишлар 49 миллиардни ташкил этди. Бутун дунё бўйлаб 35 млн.дан ортиқ инсон сув тошқинларидан азият чекди. Африка жанубидаги Идаи тўфони фикримиз далилидир», - деган БМТ бош котиби.

Европа, Япония ва АҚШда кузатилган ўрмон ёнғинлари ва ҳаддан ортиқ жазирама ҳаво 1600дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлган. Бутунжаҳон метеорология ташкилотига кўра, 17,7 млн ички кўчишга мажбур бўлган инсонлардан 2 миллиони табиий офатлар, сув тошқинлари, қурғоқчилик каби ноқулайликлар сабабли уйларини тарк этган.

Шу билан бирга, глобал иқлим исиши ва атроф-муҳит ифлосланиши ҳаво сифати бузилишига ҳам олиб келган. Бу эса, миллионлаб инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Кескин иқлим ҳодисалари очлик ва етарли овқатланмасликка қарши курашда ҳам жиддий тўсиқлардан биридир. 2017 йили етарли овқатланмайдиганлар сони 821 млн кишига етган.

«Биз Мозамбик, Малави ва Зимбабвега ёпирилган Идаи тўфони каби табиийларга барҳам бера оламиз ва шундай қилишимиз ҳам зарур. Юзлаб инсонлар ҳалок бўлди, миллионлаб кишилар жабрланди», – деган Бош Ассамблея раиси Мария Фернанда Эспиноса.

Унинг сўзларига кўра, 2019 йил барча мамлакатлар иштирокида иқлим ўзгаришларига қарши фаол кураш йили бўлиши даркор.

Маълумки, шу йилнинг 23 сентябрида БМТнинг Нью Йоркдаги қароргоҳида иқлим ўзгариши бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтади.

«Шу муносабат билан давлат раҳбарларига мурожаат қилиб, нутқ сўзлаш учун эмас, аниқ бир режа билан келишни илтимос қилардим», – деган БМТ бош котиби.

«Бу Париж келишувида назарда тутилган миллий режаларни 2020 йилгача такомиллаштиришни назарда тутади. Биз келаси 10 йилликда иссиқхона газлари чиқишини 45 фоизга камайтира олишимизни намойиш қила олишимиз керак. 2050 йилга келиб, ундан батамом қутилишимиз лозим», – дея қўшимча қилган БМТ бош котиби.


БМТ иқлим табиий офат