Жаҳон 371 01.04.2019 19:00:22

Перуда 20 киши автобусда тириклайин ёниб кетди

Перуда 20 киши автобусда тириклайин ёниб кетди

Перуда автобуснинг аланга домида қолиши оқибатида камида 20 киши ҳаётдан кўз юмди. Яна 7 киши жабрланди, деб ёзмоқда El Comercio газетаси.

Нашрнинг аниқлик киритишича, икки қаватли автобус 31 март куни Сан-Мартин-де-Поррес туманида ёниб кетган. Ёнғин автобуснинг орқа томонида рўй берган, шу боисдан ҳам иккинчи қаватдаги одамлар пастга тушишга улгира олмаган. 

Газетага кўра, фақатгина 7 киши ёнаётган автобусдан чиқишга улгурган. Ҳодисадан сўнг, улар шифохонага ётқизилган. 

Дастлабки хулосаларга биноан, фожиага автобус «электр тизимидаги носозлик» сабаб бўлган.


Перу автобус-ёнғин

Мавзуга оид