Жаҳон 539 06.11.2019 11:46:06

Тожик-ўзбек чегарасидаги заставага жангарилар ҳужум қилди. 17 киши ўлди

Тожик-ўзбек чегарасидаги заставага жангарилар ҳужум қилди. 17 киши ўлди

Тожикистон ИИВ хабарига кўра, жорий йилнинг 6 ноябрга ўтар кечаси бир гуруҳ ниқоб таққан номаълум қуролли гуруҳ Ўзбекистон билан чегара ҳудуддаги "Ишкобод" чегара заставасига ҳужум қилган. Жангари гуруҳга қарши амалиёт чоғида 15 киши ўлдирилган.

Шунингдек, чегара қўшинларининг бир аксари ва яна бир ички ишлар ходими воқеа жойида ҳалок бўлган.

Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси бу ҳаракатни ИШИД жангарилари хужуми, деб атади.

“4-“Ишқобод” чегара заставасининг “Султонобод” чегара отряди ҳарбий қисмига Тожикистоннинг Кубодиён тумани ҳудудига чегарадош Афғонистоннинг Қундуз провинциясининг Қалъа Зол уездидан кириб келган ИШИД жангарилари қуролли ҳужум уюштирди", -деб баёнот берди.


Мавзуга оид