Жаҳон 572 21.04.2019 13:40:52

Трампнинг рейтинги “қуламоқда”

Трампнинг рейтинги “қуламоқда”

18 апрель куни махсус прокурорнинг Америкадаги 2016 йил сайловларида “Россиянинг аралашуви” га бағишланган ҳисоботи эълон қилингандан сўнг, мерикаликларнинг АҚШ президенти фаолиятини маъқуллаш кўрсаткичи 2019 йил бошидан буён минимумга тушиб кетди.

Reuters/Ipsos сўровининг кўрсатишича, АҚШнинг катта ёшдаги атиги 37 фоиз аҳолиси Дональд Трамп ишини маъқуллайди. Бу 15 апрелдаги сўровнома натижаларига қараганда 3 фоизга кам. Март ойидагига нисбатан эса 6 фоизга “қулаган”.

Боз устига, респондентларнинг тенг ярми жаноб Трамп ёки унинг сайловолди кампаниясидагилар сайлов натижаларига таъсир кўрсатиш учун Россия билан ҳамкорлик қилган, деб ҳисоблайди. Сўралганларнинг 34 фоизи бўлса, қарама-қарши фикрда. Таъкидланишича, ҳисобот эълон қилингандан кейин 68 % (+19%) фуқаро Дональд Трамп ёки “унга яқин бирор киши қонунни бузган” деб ўйлайди. Шунингдек, иштирокчиларнинг 47 фоизи президент истеъфо бериши лозим, деган фикрда.

Сўровнома, 18-19 апрель кунлари бутун мамлакат бўйлаб ўтказилди. Унда 18 ёшдан юқори бўлган 1005 нафар киши қатнашди. Одамларнинг 924 нафари махсус прокурорнинг ҳисоботи билан танишиб чиққан.


Трамп АҚШ

Мавзуга оид