Жаҳон 106 01.04.2019 18:48:32

Хитой ўрмон ёнғинларида 20 дан ортиқ киши қурбон бўлди

Хитой ўрмон ёнғинларида 20 дан ортиқ киши қурбон бўлди

Хитойнинг жануби-ғарбий музофоти – Сичуанда давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 24 киши ҳаётдан кўз юмган. Ўрмон ёнғинлари учинчи кундирки давом этмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости ХХР ўт ўчириш бошқармаси хабарига асосланган ҳолда. 

Ўрмон ёнғинлари шанба куни Ляншан-Ий мухтор туманидаги Ялунцзян аҳоли пунктига яқинлашгани туфайли офатга қарши курашга 689 киши жалб этилган. Улардан 30 киши якшанба куни бедарак йўқолган. 

1 апрель куни қидирув-қутқарув ва ёнғинни ўчириш ишларига Хитой армияси қуруқликдаги қўшинлари жалб этилган. Шу вақтга қадар, йўқолганларнинг 2 нафари топилгани, 24 киши ўт балоси қурбони бўлгани айтилмоқда. Яна 4 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.


Хитой ёнғин

Мавзуга оид