Жаҳон 808 20.04.2019 10:50:03

Америкалик олимлар: Ер юзи 23 миллион аёлга эҳтиёж сезмоқда

Америкалик олимлар: Ер юзи 23 миллион аёлга эҳтиёж сезмоқда

PNAS журналининг ёзишича, дунёда эркак ва аёллар ўртасидаги ўзаро эталон нисбат бузилган. АҚШ илм-фан Миллий академияси олимлари ана шундай хулосага келишди. Улар наздида айни пайтда Ер юзига жами 23 миллион нафар аёл етишмайди.

“Бузилиш” 12 та мамлакатда кузатилиб, улар асосан, Ҳиндистон ва Хитойга тааллуқли. Тадқиқотчилар маълумотларига кўра, Ҳиндистонда 1970-2017 йилларда 11,9 миллион нафар аёл кам бўлган. Хитойга эса худди шу даврда 10,6 миллионта етмаган.

Таъкидланишича, бундай номутаносибликка энг аввало, хитойлик оилаларда фарзанд кўришдаги чеклов (яъни, “бир оила — бир фарзанд” сиёсати) сабаб бўлмоқда. Шунингдек, айрим Осиё давлатларида аёлларнинг ҳомиладорликни тушириш учун абортга қўл ураётган ҳоллари тилга олинмоқда.


эркак ва аёллар

Мавзуга оид