Жаҳон 352 20.04.2019 10:24:23

Ким ҳақ: Россия элчисими ёки Белоруссия президенти?

Ким ҳақ: Россия элчисими ёки Белоруссия президенти?

Белоруссия ТИВнинг ахборот ва рақамли дипломатия бошқармаси бошлиғи Анатолий Глаз Россия элчиси Михаил Бабични у икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларга путур етказишга уринаётганликда айблади. Жаноб Глазнинг айтишича, ташқи кучлар “икки биродар давлатнинг дўстона ва қалин алоқаларини бузишга” эриша олмаган.

“Мана, ташқи кучлар сўнгги ўн йиллар давомида кўзлаган мақсадига етмаган бир пайтда, жаноб Бабич жуда муваффақиятли ва самарали тарзда бунинг уддасидан чиқмоқда, тағин бир неча ойда”, — дейилади беларус ташқи сиёсат идорасининг расмий сайтида.

Ушбу баёнот рус дипломатининг Беларусь президенти Александр Лукашенко Миллий мажлисда халққа мурожаатномасидаги гапларини шарҳлаб, берган баёнотига жавобан эълон қилинди. Ўшанда Михаил Бабич президентнинг Белоруссияда қуриладиган илк АЭС нархи ҳақида айтган гапларини рад этган. Жаноб Лукашенко лойиҳавий келишув жуда катта маблағга, — нақд 10 миллиард АҚШ долларига тузилган бир пайтда, лойиҳа 7 миллиарддан камроққа баҳоланаётганини маълум қилди. Элчи эса ўз навбатида, атом электр станциясининг нархи ҳали номаълумлигини айтган.


Анатолий Глаз Россия элчиси

Мавзуга оид