Жаҳон 549 20.04.2019 09:18:43

Нотр-Дам-де-Паридаги ёнғиннинг янги тахмини маълум қилинди

Нотр-Дам-де-Паридаги ёнғиннинг янги тахмини маълум қилинди

Париждаги Биби Марям ибодатхонасида келиб чиққан ёнғинга компьютер тизимидаги носозлик сабаб бўлиши мумкин, дейилади Associated Press хабарида.

Ушбу тахминни ибодатхона бош руҳонийси Патрик Шове илгари сурди. Унинг фикрича, бу нима учун юз бергани “икки-уч ой”дан кейин аниқ маълум бўлади. Руҳоний сўзларига кўра, криминалистлар ҳали “хавфсизлик нуқтаи назаридан” ибодатхонанинг ҳамма қисмига ҳам ўта олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Нотр-Дам-де-Парида 15 апрель куни катта ёнғин содир бўлди. Уни қайта таъмирлашга бир неча йил кетади. Шуниси маълумки, “тилсиз ёв” келиб чиққан пайтда иморатда реконструкция ишлари олиб борилган. Бу эса ўз навбатида, ўтни пайдо қилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Қайд этиш жоиз, бино тахта-ёғоч материллари билан ўралган эди.


Биби Марям ибодатхонаси Нотр-Дам-де-Пари ёнғин