Жаҳон 498 01.04.2019 11:00:55

АҚШ: Россия Мадурони қўллагани учун жавоб беради

АҚШ: Россия Мадурони қўллагани учун жавоб беради

Вашингтон Николас Мадурони қўллаб-қувватлагани учун Москвани "тўлаш"га мажбур қилади. АҚШнинг Венесуэла бўйича махсус вакили Эллиот Абрамс шундай баёнот берди.

Дипломатнинг қайд этишича, Москва ва Гавана Венесуэла президентининг асосий тарафдорлари бўлиб, Вашингтон уларнинг минтақадаги ҳаракатларини эътиборсиз қолдирмайди. 

"Маъмуриятдаги юқори лавозимли раҳбарлардан ҳеч бири, биз уларни (россияликларни) тўлашга мажбурлашимизга шубҳа қилмайди", - деган Абрамс CNN телекомпаниясининг жонли эфирида.

Бундан аввал, АҚШ президенти Дональд Трамп рус қўшинларига Венесуэладан йўқолишни талаб қилган эди. Абрамс эса, Москвага нисбатан санкциялар киритилишини инкор қилмади. 

Бунга жавобан Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳеч ким Вашингтонга нима қилишни ўргатмаётганини таъкидлади. Шу боисдан Россия ҳам мустақил ташқи сиёсат юритишга бўлган ҳуқуқи ҳурмат қилинишига умид қилади. 


АҚШ Венесуэла Россия

Мавзуга оид