Жаҳон 326 31.03.2019 18:08:53

Мальта ҳукумати кемани олиб қочган беш муҳожирни ҳибсга олди

Мальта ҳукумати кемани олиб қочган беш муҳожирни ҳибсга олди

Мальта ҳукумати тергов жараёни натижасида Ўрта Ер денгизида кемани олиб қочишда гумонланаётган беш муҳожирни ҳибсга олди. 28 март куни тонгда Мальта хавфсизлик кучлари денгизнинг ўзида кемани қайта қўлга киритиш операциясини амалга оширди. Бу пайтда кема Мальта пойтахти Валеттага келаётган эди, деб ёзади BBC.

Муҳожирларнинг Ўрта Ерни кесиб ўтишдаги сафари ҳар доим хавфли ҳисобланган. Бу сафар муҳожирлар қутқарувчилар учун қўшимча хавфга айланди.

27 март куни Ливия қирғоғидан унча узоқ бўлмаган жойда Элҳиблу савдо кемаси 100 дан ортиқ қуролланмаган муҳожирларни бортга олди. Мақсад Шимолий Африкага қайтариб олиб бориш эди. Бир гуруҳ муҳожирлар эса кемани қўлга олиб, Европадаги энг яқин порт Мальта томон суза бошладилар.

Мальта махсус кучлари кема оролга етиб келмасданоқ, уни ўз назоратига олди. Кема пойтахт Валеттада бандаргоҳда тўхтаганда эса бортдаги бир қанча муҳожирлар ҳибсга олинди.

Қутқариб олинган муҳожирларни қўллаб-қувватловчилар уларнинг Европада қолишларига рухсат берилишини талаб қилётган бўлса, миграцияга қарши уюшмалар бу ҳолат келажакда яна бошқа жиноятларга туртки бўлишидан огоҳлантирмоқда.


Малта мигрант муҳожир