Жаҳон 572 16.04.2019 12:00:45

Notr-Dam-de-Pari черкови ёниб кетди. Воқеа жойига Макрон келди

Notr-Dam-de-Pari черкови ёниб кетди. Воқеа жойига Макрон келди

Жорий йилнинг 15 апрель куни Парижнинг Notr-Dam-de-Pari черковида ёнғин содир бўлди. Натижада ибодатхонанинг томи ва ундаги найзасимон қисми ёниб кетди. Айни пайтда бинонинг орқа томонидан бошланган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда.

Тахмин қилинишича, ёнғин черковдаги реставрация ишларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин натижасида бир нафар ўт ўчирувчи жиддий жароҳатланган. Франция ИИВ нинг эътироф этишича, ёнғини ўчиришга 400 нафар ўт ўчирувчи жалб этилган. Натижада черковнинг Каркас биноси қулаб тушишини олди олинди.

Ибодатхонанинг матбуот котиби Андре Финонинг маълум қилишича, черковдаги барча ёғочдан ишланган интеръерлар ёниб кул бўлган. Франциянинг католик епископларининг Бош раҳбари Эрик де Мулен-Бофорнинг таъкидлашича, ибодатхонани тиклаш учун кўп вақт талаб этилади. Шунинг учун Француз халқи черковни қайта таъмирлаш учун хайр-саҳоват ва эҳсон қилишни бошлади.

Париж ҳукумати Нотр-Дамдаги Сите оролининг аҳолисини эвакуация қилишга қарор қилди. Хабар қилинишича, бу ердаги мингга яқин кишилар яқин атрофдаги аҳоли яшаш пунктларига вақтинчалик жойлаштирилади. Бундан ташқари оролдаги 5 та меҳмонхона туристларини ҳам эвакуация қилиш ишлари амалга оширилади.

Воқеа жойига Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам келиб халқига таъзия билдирди. Ва ибодатхонани тез кунларда тиклаб беришга ваъда берди. “Мен сизлар биланман. Сиз каби менга ҳам жонимизнинг бир бўлаги бўлган ибодатхонани ёнганини кўриш нақадар оғир”, - деб фикр қолдирган президент Макрон твиттердаги саҳифасида.

Ёнғин юзасидан Франция халқи ва президентига кўплаб сиёсатчилар, жумладан, Дональд Трамп, Тереза Мэй, Ангела Меркель таъзия билдиришди.


Париж Notr-Dam-de-Pari черкови ёнғин

Мавзуга оид