Жаҳон 314 15.04.2019 16:37:08

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси пластик операциялар ва турли эмлашларга қарши фатво чиқарди

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси пластик операциялар ва турли эмлашларга қарши фатво чиқарди

Гарчи мазкур диний қарор инсонларнинг турли қатлам вакилларига ҳар-хил таъсир қилса-да, Ислом дини арконларига умуман тўғри келмайди,- деб ёзади «24.kg» муфтий матбуот хизматига таяниб.

Бошқарманинг эътироф этишича, мазкур ҳолат мусулмонларнинг эътиқодига зид ҳисобланади. Демак бунга умуман йўл қўйиб бўлмайди. Ҳужжатда кўрсатилишича, “Исломда судхўрликка, хусусан, турли йўллар орқали пул маблағларини ушлаб қолиш, манфаат кўзлаб бериладиган қарзларга бутунлай қарши!”

Пластик хирургия хақида гап кетганда, муфтий диний нуқтаи назаридан фақатгина шифо мақсадида , масалан ногиронликни олдини олиш ниятида мазкур усулдан фойдаланиш мумкин.
Диний бошқарманинг эътироф этишича, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоху алайҳи васаллам ҳадисларидан келиб чиқиб ҳамда диний-ҳуқуқий жиҳатларини ҳисобга олиб, агар фақат ташқи кўриниш учун хирургик аралашув, бошқача қилиб айтганда, пластик операция амалга ошириладиган бўлса, бу омонатга хиёнат ҳисобланади.

Эмлашни эса диний идора ҳар бир шахснинг ўз ихтиёрига топширди. Фақат бир шарти билан-ки, ҳар бир эмлаш орқали юбориладиган модда исломда таъқиқланмаган бўлиши шарт.


Мавзуга оид