Жаҳон 104 15.04.2019 14:40:56

Покистон ва Туркия эркин савдо ҳудудини ташкил қилмоқчи

Покистон ва Туркия эркин савдо ҳудудини ташкил қилмоқчи

Покистон ва Туркиянинг Ташқи сиёсий ишлар идоралари эркин савдо ҳудуди (ЭСҲ) битимини муҳокама қилишди. Асосий урғу келишувнинг имкониятлари ва натижаларига қаратилди.

Покистонинг Dunya News телеканалининг хабар қилишича, икки мамлакатнинг ўзаро савдо йўналишида тариф чекловларининг олиб ташланиши эвазига махсулот айирбошлаш 5 маротаба ўсади: 900 млн доллардан 4,5 млрд долларгача. Бундан ташқари Покистон ва Туркиянинг иккитомонлама иқтисодий алоқаларини ривожланишига хизмат қиладиган Махсус Ишчи Кенгаши тузилади.

Келишув доирасида Покистон тўқимачилик технопаркини ташкил этиш учун Анқарадан техник ёрдам қабул қилади. Шунингдек,Туркия Лахор (Панжоб қишлоғи) ва Карачи (Синд қишлоғи) нинг тўқимачилик саноати ривожланишига пул маблағларини киритиш ниятида.


Мавзуга оид