Жаҳон 439 15.04.2019 12:56:24

Порошенко деярли мағлубиятга учрадими?

Порошенко деярли мағлубиятга учрадими?

Порошенко аллақачон мағлубиятга учрагани айтилмоқда. Чунки у Зеленскийнинг ўйин қоидаларини қабул қилди. Эҳтимол, ҳозирги Украина етакчиси Петр Порошенконинг маслаҳатчилари яхши эмасдир. Чунки тарафдорлари икки баробар кўп бўлса-да, у нотўғри йўлдан кетяпти. Сабаби, унинг бугунги ҳаракати буни яққол исботлаб берди. Ахир стадион 100% Зеленскийга тегишли.

Шу билан бирга мазкур ҳудуд музокаралар майдони эмас, шоу ва ўйин қароргоҳидир. Медиаэксперт ва сиёсатшунос Алексей Ковжун таъкидлашича, Порошенко, Зеленскийнинг ўйин қоидаларини қабул қилиб, сайлов жараёнидаги курашни бой бериб қўйди, - дея хабар берди “Апостроф”. “Агар сиз “Қитмир” ўйин қоидаларини қабул қилсангиз олдиндан ютқазасиз",-деб фикрини давом эттирди Ковжун.

Мисол учун сизга агар Кличко билан жанг қилишни таклиф этишса,табиийки, рад этасиз. Шундайми? Менда ҳам худди шундай.Уни қандай жанг қилиши эмас, қаерда жанг қилиши муҳим. Демак, стадион ва Зеленский атрофидаги дебатлар тарихи 100% унинг ўзигагина тегишли, - дея қайд этди эксперт. Бу маърузачилар ҳудуди ҳам, муҳокамалар майдони ҳам эмас.

Бундан ташқари стадионнинг ўз қонун қоидалари бор: мухлислар, қарсаклар, динамика, томошалар ва ҳоказо”Эслатиб ўтамиз, Киевнинг миллий стадионида жорий йилнинг 14 апрелида Украина давлат раҳбари ва президентликка номзод Петр Порошенко дебатлар намойишини ўтказди. Ва у ерга таклиф қилинган сайловдаги оппоненти Владимир Зеленский мўлжалланган вақтга келмади. Мазкур учрашувни тарғибот митингги деб ҳисоблаган Зеленский хақиқий баҳсни 19 апрель соат 19.00 га белгилади.


Порошенко Зелинский сайлов