Жаҳон 421 31.03.2019 12:41:40

Жаҳоннинг энг кўп ташриф буюриладиган музейлари рейтинги эълон қилинди

Жаҳоннинг энг кўп ташриф буюриладиган музейлари рейтинги эълон қилинди

Жаҳоннинг энг кўп ташрифчиларга эга бўлган музейлари рейтингида биринчи ўринни Франция пойтахти Париж шаҳридаги Лувр музейи эгаллади. Ўтган йил мобайнида унга 10 млн.дан ортиқ инсон ташриф буюрган, деб хабар қилмоқда The Art Newspaper. 

Нашрнинг ёзишича, музейнинг янада оммалашувига Бейонсе ва Jay-Z ижросидаги қўшиққа мусиқий клипнинг Луврда олингани 26 фоиз ҳисса қўшган. Рейтингда иккинчи ўрин Хитой миллий музейига (Пекин) насиб этди. Кучли учликни АҚШнинг Нью Йорк шаҳридаги Метрополитен-музейи якунлади. 

Рейтингнинг юқори бешлигига, шунингдек, Ватикан музейи ҳамда Тейт замонавий галереяси (Буюк Британия, Лондон) киритилган. Қайд этилишича, 4-5-ўринларни эгаллаган муассасалар Британия музейини (6-ўрин) илк бор ортда қолдирган. 

Юқори ўнликка Лондон миллий музейи, Миллий санъат галереяси, (АҚШ, Вашингтон), Давлат эрмитажи (Россия, Санкт-Петербург), Виктория ва Алберт музейи (Буюк Британия, Лондон) ҳам киритилган.


музей Париж Франция сайёҳлик