Жаҳон 147 11.09.2019 15:59:21

Франция бўйлаб Макроннинг расмий портретлари ўғирланмоқда

Франция бўйлаб Макроннинг расмий портретлари ўғирланмоқда

Саккиз нафар француз норозилик ҳаракатлари намойишчиларининг иши 11 cентябр чоршанба куни судда кўриб чиқилмоқди, улар Парижда президент Макроннинг расмий портретларини давлат идораларидан ўғирлашда айбланмоқда, дея хабар беради АФП. 

Намойишчилар ўтган йилнинг феврал ойида Франция пойтахти бўйлаб маҳаллий ҳукумат идораларидан суратлар олинганидан кейин ўғирликда айбланди, бу ҳолат француз ҳукуматининг иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатсиз стратегиясига нисбатан бўйсунмаслик белгиси сифатида тарифланмоқда.

Франция бўйлаб бир юз йигирма саккизта портрет ўғирланган, 57 киши  "уйишган ўғирликда" айбланган, бу эса максимал беш йиллик қамоқ жазосини талаб қилади.

Август ойи охирида Биарритз яқинидаги норозилик акциясида юзлаб намойишчилар ўғирланган портретларни кўтариб чиқди, бу пайтда Макрон G7 саммитига мезбонлик қилаётган эди.


Мавзуга оид