Жаҳон 175 11.09.2019 15:32:27

Жошуа Вонг: Гонконг - янги совуқ урушдаги янги Берлин

Жошуа Вонг: Гонконг - янги совуқ урушдаги янги Берлин

5 йил муқаддам "Umbrella" (Соябон) демократик ҳаракати этакчиларидан бири бўлган Жошуа Вонг Берлинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Гонконгни "янги совуқ урушдаги янги Берлин" деб атади.

Вонгнинг айтишича, орол "жаҳон молиявий маркази" мақомига эга бўлганлиги сабабли ҳам Германия Гонконгда содир бўлаётган воқеаларга эътиборини қаритиши керак ва у Берлин Хитой билан савдо битимларини Гонконгни қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида тўхтатиши керак, деб таъкидлади.

"Келажакда Европа Иттифоқи Пекин билан савдо-сотиқ алоқаларини давом эттирса, умид қиламизки, улар Хитойда инсон ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларини гувоҳи бўлади”,- дейди Вонг.

Вонг Германияга ташрифи давомида Меркел билан учрашмайди.

Кейинги ҳафта Вонг АҚШ Конгрессни  инсон ҳуқуқлари ва демократияга оид қонун лойиҳасини қабул қилишга ундаш учун Вашингтонга боради, бу қонун лойиҳаси эса шаҳарнинг Хитойдан қай даражада автоном эканлигини ҳар йили текширишни талаб қилади.


Мавзуга оид