Жаҳон 280 10.09.2019 18:04:22

HRW: Туркманистон ҳукумати яна бир шубҳали ўлимнинг олдини олиши керак

HRW: Туркманистон ҳукумати яна бир шубҳали ўлимнинг олдини олиши керак

"Туркманистоннинг Овадан Депе қамоқхонасида 23 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Алишер Муҳаметгулиев шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож ва даволаниш учун дарҳол озод қилиниши керак" - деб хабар беради Human Rights Watch.

Муҳаметгулиев 2017 йил апрел ойида диний нафратни уйғотиш ва бошқа айбловлар билан ҳибсга олинган. 2017 йил июн ойида суд уни ва тўққиз кишини ёпиқ суд жараёнида айбдор деб топди ва уларнинг аксариятини 23 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди, биринчи уч йил қаттиқ назорат қилинадиган қамоқхонада ўталиши белгиланди. Уларнинг барчаси Фaтҳуллoҳ Гулен ва глобал Ислом ҳаракати Xизмaтга алоқадорликда айбланган.

Туркманистон дунёдаги энг ёпиқ ва репрессив мамлакатлардан биридир. Ҳукумат ҳар қандай мустақил сиёсий ёки диний қарашни жазолайди. Маълумотларга эришиш ва фойдаланиш қатъий назорат қилинади ва ҳеч қандай мустақил назорат гуруҳлари фаолиятига рухсат этилмайди. Ҳукумат ҳар кимни, айниқса маҳбусларнинг оилаларини доимий қўрқувда сақлайди. Қийноқлар кенг тарқалган ва оммавий ахборот воситалари қаттиқ цензура қилинада. Мамлакат глобал матбуот эркинлиги индекси- 2019 да сўнгги ўринни эгаллади.

Муҳаметгулиевнинг саломатлиги ва даволаниши ҳақида ишончли маълумот олиш жуда қийин.

Мухаметгулиев билан биргаликда ҳибсга олинган икки айбланувчи аллақачон Овадан Депада вафот этди. Уч фарзанднинг отаси тадбиркор Акмирад Союнов 2018 йил октябр ойида 37 ёшида вафот этди. Унинг ўлими ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, фақат қариндошлари унинг жасадини Овадан Депадан олиб кетганлиги маълум.

Эзиз Худайбердиев, инглиз тили ўқитувчиси ва тўрт фарзанднинг отаси, июн ойида 37 ёшида вафот этди. Унинг ишидан хабардор одамларнинг айтишича қамоқда жигар билан боғлиқ муаммолар бошланган ва ҳаётининг сўнгги бир неча ойларида 20 килограмга озиб кетган. Ўлимидан бир оз олдин у қамоқхона шифохонасига кўчирилган эди.

39 ёшли Муҳаметгулиев уч фарзанднинг отаси, собиқ тарих ўқитувчиси ва мактаб директорининг ўринбосаридир. Унинг ишига алоқадор манбаларга кўра ҳибсга олинганда Ҳудайбердиев ва Союновда соғлиқ билан боғлиқ муаммолар бўлмаган. Аммо август ойида у қаттиқ қорин оғриғидан шикоят қила бошлади.

Муҳаметгулиев қамоқхона шифохонасида бўлган кўринади, аммо Овадан Депадаги соғлиқни сақлаш хизматлари ҳақида етарли маълумотлар йўқлиги сабабли унинг керакли муолажа қабул қила олмаслиги борасида жиддий хавотирлар пайдо бўлмоқда.

Туркманистон ҳукумати Муҳаметгулиевни тиббий ёрдам олиш учун зудлик билан озод қилиш орқали яна бир шубҳали ўлимнинг олдини олиши керак, дейди HRW.

                                     
                                                                                                                                                                                                                                              Диёр Шомирзаев тайёрлади


Мавзуга оид