Жаҳон 145 15.04.2019 09:23:29

Қозоғистонда 2019 йилнинг биринчи чорагида нефть қазиб олиш 4,2 фоизга ўсди

Қозоғистонда 2019 йилнинг биринчи чорагида нефть қазиб олиш 4,2 фоизга ўсди

Қозоғистонда жорий йилнинг биринчи чорак якунлари бўйича нефтни қазиб олиш ҳажми 19,827 млн тоннага етган. Бу 2018 йилга қараганда 4,2% га ўсганлигидан далолат. Бу ҳақда Қозоғистон Республика Миллий иқтисодиёт вазирлигининг статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, мазкур даврда газ конденсати 3,184 млн тонна қазиб олинган. Бу эса 2018 йилнинг январига нисбатан 4,7% кам. Табиий газ эса 14,635 млрд.куб.метрни ташкил этиб, 4% ўсган. Кўмир қазиб олиш 29,7 млн тонна, яъни 0,1% камайган. Темир ишлаб чиқариш 9,164 млн тонна, яъни 6,5% ташкил этди. Мис ҳам 27,3 млн тоннага ўсиб, 17,3% ташкил қилди. Олтин қазиб олиш 5, 258 млн тонна, яъни 20,2% кўтарилган бўлса, хром концентрати 1,2 млн тонна – 14,4 % ўсган.

ИА REGNUM нинг хабар қилишича, жорий йилнинг 14 март куни Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Мади Такиев 2018 йилги кўрсаткичларига таққослаб, 2019 йил нефтни қазиб олиш 1,5% га қисқартирилади, деб таъкидлаган.


Қозоғистон нефть қазиб олиш

Мавзуга оид