Жаҳон 235 15.04.2019 09:18:54

Номаълум кимса Канададаги черковда отишма содир этди

Номаълум кимса Канададаги черковда отишма содир этди

Канададаги черковга қуролли хуруж амалга оширилди. Бу ҳақда Global News портали ўз манбасига асосланиб хабар қилмоқда.

Воқеа Салмон Арм шаҳридаги черковда содир бўлган.

Манбанинг сўзларига кўра, милтиқ билан қуролланган ёш киши ибодат вақтида черковга кириб, бир кишини ўлдирган.

Шундан сўнг, у черковдан чиқиб, кейин яна кирган ва одамларни ўққа тута бошлаган. Шу атрофдан ўтаётганлар уни зарарсизлантиришнинг уддасидан чиққан. Маълумотларга кўра, полиция келгунча жиноятчи ушланган.

Ҳозирда, унинг жиноятни содир этишга сабаби аниқланмоқда.


Канада