Жаҳон 452 14.04.2019 16:53:00

Триполидаги тўқнашувларда 120дан зиёд киши қурбон бўлди

Триполидаги тўқнашувларда 120дан зиёд киши қурбон бўлди

Ливия пойтахти Триполига маршал Халифа Хафтар бошчилигида Ливия миллий армияси томонидан, бугун, 14 апрель куни қилинган ҳужум оқибатида 121 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, 561 киши жароҳатланган.

Ташкилотнинг маълум қилишича, Триполига қўшимча тиббиёт персоналлари келмоқда. Аммо уларнинг таъкидлашича, мазкур туманда ташкилот ходимларига кўп мароталаб ҳужум бўлган.

Аввалроқ, БМТнинг гуманитар саволларни мувофиқлаштирувчи бошқармаси Триполидаги тўқнашувлардан қочиб, у ерни 13,5 минг киши тарк этганини маълум қилган эди.


Ливия Триполи