Жаҳон 89 22.08.2019 12:56:10

Facebook Мьянма қуролли кучлари вакилларига тегишли юзлаб саҳифаларни ёпди

Facebook Мьянма қуролли кучлари вакилларига тегишли юзлаб саҳифаларни ёпди

Facebook Мьянмада 216 ижтимоий саҳифа, гуруҳ ва шахсий сахифаларни ёпди, уларнинг баъзилари армияга алоқадор. Бу орқали  “оммавий мунозараларни бошқаришга уринишлар"га қаратилган ҳаракатларни тўхтатиш мақсад қилинган.

89 та шахсий саҳифа, 107 та саҳифа, 15 та гуруҳ ва юз минглаб кузатувчиларга эга бўлган 5 та Инстаграм саҳифаси ёпилди, дея хабар берилади компания блогида.

Бундан олдин ҳам юзлаб Facebook саҳифалари, жумладан, Мьянма бош қўмондонининг ҳам шахсий саҳифаси ижтимоий тармоқ гиганти томонидан ўчириб ташланган эди.

Маъмурият қонуний янгиликлар ва кўнгилочар мавзуларни ниқоб қилиб этник муносабатлар, жиноятларга боғлиқ миллий ва маҳаллий мавзулар, машхурлар ва ҳарбийлар ҳақида ёзган саҳифаларни ўчирди.

"Ушбу фаолият ортида турган одамлар ўзларининг кимлигини яширишга уринишган бўлса-да, бизнинг суриштирув ишларимиз шуни кўрсатдики, бу ҳаракатларнинг баъзилари Мянма қуролли кучларига алоқадор шахслар билан боғлиқ", деб хабар берди, Facebook маъмурияти.

БМТ агентликлари маълумотига кўра, 2017 йил Мянмадаги 730 000 нафар Роҳинжа мусулмонлари қўшни Бангладешга суриб чиқарилган.


Мавзуга оид