Жаҳон 110 22.08.2019 11:36:23

Афғонистонда АҚШнинг икки ҳарбий ҳизматчиси ўлдирилди

Афғонистонда АҚШнинг икки ҳарбий ҳизматчиси ўлдирилди

Чоршанба куни Афғонистонда  АҚШнинг икки ҳарбий хизматчиси ўлдирилди, дея хабар беради Fox News.

НАТОнинг қисқа баёноти одамларнинг ўлимини тасдиқлади ва Мудофаа департаментининг сиёсатига кўра, яқин қариндошлари хабардор қилгандан сўнг хизмат аъзоларининг номлари 24 соатгача эълон қилинмайди. Бошқа тафсилотлар ошкор қилинмади.

АҚШ ва Толибон айни пайтда 18 йиллик урушни тўхтатиш учун музокаралар олиб бормоқда. Бу зиддият Америка тарихидаги энг узоқ давом этган можародир.

АҚШ расмий равишда 2014 йил охирида Афғонистон урушини якунлади, аммо Толибон ва ИШИД террор гуруҳи билан жангларда маҳаллий кучларга кўмак беришни давом эттирмоқда.


Мавзуга оид