Жаҳон 216 22.08.2019 10:56:08

Доналд Трамп: мен "танланганман"

Доналд Трамп: мен "танланганман"

АҚШ Президенти Доналд Трамп ўз маъмуриятининг Хитойга қарши савдо урушини давом эттириш қарорини ёқлаб, 21 август чоршанба куни  ўзини “танланган” деб атади.

Трамп давлатнинг олдинги етакчилари савдо ва интеллектуал мулк борасида АҚШдан фойдаланишга имкон бериб қўйганини таъкидлади. 

“Бу менинг савдо урушим эмас. Бу кўплаб бошқа президентларнинг узоқ вақт олдин бошлаши керак бўлган савдо урушидир. Кимдир буни амалга ошириши керак эди ва мен айнан шу учун танланганман”, -дейди Трамп Оқ уйда журналистлар билан учрашувда. 

Халқаро Валюта Жамғармасининг ушбу савдо урушининг глобал ўсишга таъсири ҳақидаги огоҳлантиришларига қарамасдан, Трамп маъмурияти миллиардлаб долларлик Хитой импортига янги божларни эълон қилиш арафасида турибди. Аввалроқ, маъмурият 250 миллиард АҚШ доллари Хитой моллари учун 25% бож жорий этди. 

"Мен бу ерга одамлар томонидан ажойиб ишларни амалга ошириш учун сайландим ва мен буни албатта қиламан"-деб қўшимча қилди Трамп.


Мавзуга оид