Жаҳон 177 14.04.2019 16:20:45

Адвокат: “Ассанж швед ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга тайёр”

Адвокат: “Ассанж швед ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга тайёр”

Wikileaks портали асосчиси, Буюк Британияда қўлга олинган Жулиан Ассанж, агар унга 2010 йилда қўйилган жиноят иши (номусга тегиш) қайтадан очилса, швед ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда Sky телеканалига унинг адвокати Женнифер Робинсон маълум қилган.

“Биз бериладиган ҳар қандай саволга жавоб беришдан мамнун бўламиз”, дейди у.

Адвокатнинг таъкидлашича, “айни пайтда энг муҳим масала Ассанжнинг АҚШга экстрадиция қилиниши билан боғлиқ.

Шу билан бирга у Ассанжнинг Швециядан олинадиган кафолатга эга бўлишини ва кейинчалик улар Қўшма Штатларга уни топширмасликлари зарурлигини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 11 апрель куни Жулиан Ассанж Лондонда полиция томонидан қўлга олинган эди. Шу билан бирга, Эквадор президенти Ленин Морено мамлакатнинг Лондондаги элчихонасида бўлиб турган Ассанжга бошпана тақдим этиш сўровномаси бўйича рад жавоби бериш ҳақида қарор қабул қилди.

Кейинчалик, Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Данкан Ассанжга ўлим жазоси хавф соладиган бўлса, экстрадиция қилинмаслигини таъкидлаганди.


Ассанж Wikileaks