Жаҳон 331 19.08.2019 16:19:24

Афғонистон Президенти ИШИДни таг-томири билан йўқ қилишга ваъда берди

Афғонистон Президенти ИШИДни таг-томири билан йўқ қилишга ваъда берди

17 август  куни тўй маросими пайти содир этилган портлашдан сўнг президент Ашраф Ғани 19 август куни давлат мустақиллигининг 100 йиллигига бағишланган нутқида шундай сўзларни айтди:

“Биз фуқароларимизнинг тўкилган ҳар томчи қони учун қасос оламиз. ИШИД га қарши ҳаракатларимиз давом этади, биз уларни таг-томири билан суғуриб ташлаймиз”.

У халқаро ҳамжамиятни ҳам бу ҳаракатларга қўшилишга чорлади.

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни Кобул шаҳрида ўтаётган тўй маросимига террористлар томонидан бомба ташланган ва портлатиб юборилган эди. Куёв Мирваис Элмининг айтишича, келин террористик ҳужмда омон қолган, лекин унинг укаси ва бошқа қариндошлари шанба кунги ҳужумда ўлдирилган 63 киши орасида эди.

"ИШИД гуруҳи террористик ҳужумни амалга оширганини тан олди. Бу ҳужумда қурбонлардан ташқари 180 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Бу ҳолат юзасидан президент Ашраф Ғани Толибонларни "террорчиларга платформа яратганликда" айблади. АҚШ билан тинчлик музокаралари олиб бораётган Толибон ҳаракати вакиллари ҳам ҳужумни қоралади.
 
Tolo News билан бўлган интервюсида Мирваис Элми тўйхонани тўлдирган хурсанд меҳомонлар билан кўришаётгани ва уларнинг таналари орада бир соат ўтар ўтмас жонсиз ётганини эслаб ўтди.

Келиннинг отаси афғон ОАВ га унинг оиласидан 14 киши ҳужумда ҳалок бўлганлигини айтди.

Толибон ва АҚШ вакиллари Қатар пойтахти Доҳада музокаралар олиб бормоқдалар ва ҳар икки томон ҳам ижобий ўзгариш ҳақида хабар берган эди.

Якшанба куни АҚШ Президенти Доналд Трамп Нью-Жерсида журналистларга берган интервюсида, музокаралар яхши ўтаётганини айтди.

АҚШ Афғонистонда 14 000 ҳарбий хизматчиларига эга ва бу ҳарбий қисмлар НАТО миссиясининг бир қисмидир. Президентлик даврининг бошиданоқ Трамп АҚШ қўшинларини ҳудуддан олиб чиқишни хоҳлаганини айтган эди.

Битим Толибоннинг Афғонистонни экстремистик гуруҳлар томонидан АҚШга ҳужум уйиштириш учун ишлатилмаслигини таъминлаш эвазига АҚШ қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқишни ўз ичига олади.

Толибон ҳаракати афғон делегацияси билан ҳам тинчлик музокаралари, шу жумладан, сулҳ тузиш бўйича масалаларни кўриб чиқади.


Мавзуга оид