Жаҳон 289 19.08.2019 14:38:31

Саудия Арабистонида қамоққа олинган хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳаракати фаоли озодликни рад этди

Саудия Арабистонида қамоққа олинган хотин-қизлар ҳуқуқлари  ҳаракати фаоли  озодликни рад этди

Саудия Арабистонида қамоққа олинган хотин-қизлар ҳуқуқлари  ҳаракати фаоли Лужаин Ал-Хатлул қийноққа солинганлигини инкор этиш эвазига унга эркинлик берадиган озодлик шартномасини рад этди.

Ҳукумат танқидчиларига қарши қатағон доирасида 2018 йил май ойида ҳибсга олинган Ҳатлул дастлаб қийноқларни инкор этувчи ҳужжатни имзолашга рози эди, бу ҳақида унинг акаси Валид Ал-Ҳатлул сешанба куни Твиттерда ёзган. Аммо Саудия хавфсизлик кучлари унга камерага мурожаат қилишни сўраганда, у таклифни рад этди, дея қўшимча қилди Валид.

"Давлат хавфсизлиги унга видеокамера қаршисида ҳужжат имзолашни сўраганида, у дарҳол ҳужжатни йиртиб ташлади. Лужаин уларга "сизлар бундай йўл билан Сауд-ал Қаҳтонийни ҳимоя қилишга уринаётганларингиз кундек равшан" деб жавоб берди "- деб ёзади Валид. 

Фаоллар валиаҳд Шаҳзода Муҳаммад бин Салманнинг собиқ бош маслаҳатчиси Каҳтани қийноқларга алоқадорликда айбламоқда.

Кахтани 2018 октябрь ойида Саудия журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилишидан кейин лавозимидан четлатилган эди.

Хатлул иши бўйича олти саҳифали айблов варақаси CNN томонидан кўриб чиқилди, "содир этилган жиноятлар" деб номланган бўлим қиролликнинг қонунларига қарши фаолликни, шунингдек, хорижий журналистлар ва дипломатлар билан алоқада бўлганлик кабиларни ўз ичига олади.

Ҳатто, Ҳатлул бир марта тўлдирган БМТда ишга қабул қилиш тўғрисидаги аризаси унга қарши далил сифатида ишлатилган.

Шу ойнинг бошида Саудия Арабистони аёллар устидан эркаклар ҳукмронлигини камайтириш ниятида эканини маълум қилди.

Сўнгги ойларда қамоққа олинган бир нечта аёл ҳуқуқлари ҳимоячилари, жумладан, юқори мартабали Азиз Ал-Юсуф ҳам вақтинча озод қилинди.

Март ойида ўтказилган суд мажлисида Юсуф қамоқда унга нисбатан қилинган жисмоний ва жинсий зўравонликлар ҳақида гапирганда ўзини йиғидан тўхтатиб тура олмаган эди.


Мавзуга оид