Жаҳон 151 19.08.2019 11:17:45

Дунё аҳолиси аввалгидан кўра анча бойми?

Дунё аҳолиси аввалгидан кўра анча бойми?

Бир пайтлар озчиликни ташкил этган бой элитадан ташқари ҳамма бугунги кунда "ўта қашшоқлик" деб таснифланадиган шароитларда яшаган. 

Энди бундай шароитда жуда озчилик яшайди ва уларнинг сони борган сари камаймоқда.

Жаҳон Банки маълумотларига кўра, 1990-йилда ўта қашшоқликда яшаётган одамлар сони 1,9 миллиард кишини ташкил этган, бу ўшанда дунё аҳолисининг 36% дегани эди. 2018 йилга келиб, бу рақам 650 миллионга – дунё аҳолисининг 8,6% ига камайганлиги ҳисоблаб чиқилди.

Бу қисқариш данёнинг ҳамма жойида бир хил эмас.  Жуда камбағал одамларнинг сони ортиб бораётган Суб-Саҳара Африкасидан фарқли ўлароқ Хитой ва Жанубий Осиё улкан ютуқларга эришди.

"Ўта қашшоқлик"ка кунига $1,90 (€1,71) дан камроқ даромад билан яшаш деб тариф берилади. 

Жаҳон Банки миллий даромадга нисбатан турли тоифадаги мамлакатлар учун "қашшоқлик чегараси" ни белгилайдиган таснифлаш тизимини ишлаб чиқди. Кўпгина Эвропа Иттифоқи мамлакатларида бу рақам кунига $ 5.50 (€4.96) ни ташкил этади.

Evrostat нинг 2017 йилги маълумотларига кўра, Европа Иттифоқидаги одамларнинг 22,4% - 113 миллион киши қашшоқлик хавфи остидадир.
Илгари иш билан таъминланишга қашшоқликдан чиқиш йўли сифатида қаралган, бироқ энди бундай эмаслигини айтилмоқда.

“Ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ одамлар ишламоқда, аммо ой охирига келганда етарлича маблағ топа олмай аранг кун кечиришмоқда” -дейди Эвропа қашшоқликка қарши кураш тармоғи (EAPNM) директори Лео Уилямс.

Январ ойида кўплаб ташкилотлар ва нодавлат муассасалар вакили бўлган EAPN Европа Иттифоқида қашшоқлик ва ижтимоий изоляция ҳақида ҳисобот эълон қилди.

Европа-2020 стратегияси 2010 йилда қабул қилинган ва бундан кўзланган мақсад 20 миллион инсонни қашшоқликдан чиқариш эди . Аммо сўнгги маълумотларга кўра, фақат беш миллион киши стратегия доирасида қашшоқликдан чиқарилган.

EAPN қашшоқлик ва ўсиб бораётган тенгсизликлар ўртасида боғлиқлик борлигини ва энди давлатлар раҳбарларининг янги стратегияни қабул қилиш вақти келганини таъкидламоқда.


Мавзуга оид