Жаҳон 239 17.08.2019 18:35:13

Шинжон инсон ҳуқуқлари фаоли Қозоғистонда озодликка чиқарилди

Шинжон инсон ҳуқуқлари фаоли Қозоғистонда озодликка чиқарилди

Хитойга очиқ мухолифатчилик қилгани учун Қозоғистонда етти йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси жума куни кутилмаганда озодликка чиқарилди.

Хитойнинг Шинжон минтақасидаги мусулмон ҳисобланган туркий миллатларни ҳимоя қилиш фаолиятига бошчилик қилган Серикжан Билашга жаҳон оммавий ахборот воситалари эътиборини қаратди. Унинг АФПга берган интервюсига кўра, С.Билаш озодликка чиқишига йўл очувчи аммо Хитойга қарши фаолиятини тўхтатишини талаб қилувчи айбдорлик тўғрисида битимга рози бўлган.

"Мен Хитойга қарши фаолиятимни тўхтатишга мажбур бўлдим. Акс ҳолда етти йиллик қамоқ жазоси мени кутмоқда. Менда бошқа танлов қолмади” – дейди, Билаш.

С.Билаш шу йилнинг бошида Шинжонда сиёсати учун Хитой ҳукуматига қарши ҳаракатларни келтириб чиқаришдаги айбловларни тан олишга рози бўлди.

Шунингдек, у битим шартларига кўра Қозоғистоннинг Олмата шаҳрини келгуси уч ой мобайнида тарк эта олмайди.

"Мен оилам ва фарзандларим учун буни қилишим керак эди", - дейди С. Билаш ўз тарафдорлари билан суҳбатда.

Унинг озодликка чиқарилиши Олмата шаҳрида драматик кечани келтириб чиқарди, у ерда унинг 200 нафар тарафдори суд биноси атрофида йиғилди ва унинг озодлиги учун биргаликда қўллаб-қувватлади.

С. Билашнинг адвокати Умарова ўз мижозининг айбсизлигини талаб қилиб, айбдорлик тўғрисида битим имзолашдан бош тортди.

“Мен босим остида қабул қилинган ҳар қандай битимга имзо қўйишдан бош тортаман"-дейди Умарова.

Билаш илгари ҳибсга олинганидан кейин уй қамоғида ушлаб турилган ва март ойида мамлакат пойтахти Нур-Султонга олиб келинган.

Июль ойида Хитой расмийлари Шинжон қамоқхоналарига юборилган одамларнинг аксарияти "жамиятга қайтарилди” деб расмий баёнет берган эди, аммо АҚШ давлат департаменти буни исботлайдиган ҳеч қандай далил йўқлигини айтди.

Шинжонда камида 1,5 миллион аҳолиси билан қозоқлар уйғурлардан кейинги иккинчи йирик туркий гуруҳдир.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, ўтган йили Хитой 2500 нафар қозоқларни мамлакатни тарк этишга ва Қозоғистонга киришга рухсат берган, аммо атрофлича маълумот беришдан бош тортди.


Мавзуга оид